Гватемала мамлакат раҳбари коронавирусга чалинди

0

Гватемала президенти Алехандро Жамматтеи CОVID-19га чалинди. Бундан ташқари, мамлакатнинг маданият вазири ҳам мусбат синов натижасини олган.

“Пандемия давомида биз тадбирлар ўтказдик, кўчаларга чиқдик. Яқинда мен одамлар билан суҳбатлашдим. Аммо ҳамма ҳам ўзининг касал ёки касал эмаслигини билмайди. Биз мамлакатнинг кўплаб ҳудудларига ташриф буюрамиз, шу боис юқтиришимиз ажабланарли ҳолат эмас”, дейди Жамматтеи.

Таъкидланишича, президент касаллигини билгач, барча ҳукумат аъзоларидан тест топширишни илтимос қилган.

loading...