Исломофобия: франциялик депутатлар ҳижобга тоқат қилолмади

0

Франция парламентида ўтказилган йиғилишда ҳижобли қиз иштирок этгани учун айрим депутатлар норозлик сифатида зални тарк этди, дея хабар беради Islamnews нашри.

Йигирма бир ёшли Марям Пужету француз миллатига мансуб, у Сорбонна университетида Франция талабалари миллий иттифоқининг президенти саналади. Марям 17 сентябр куни парламентдаги йиғилишлардан бирида қатнашиш учун келган эди. Бироқ залда ҳижобли қизнинг пайдо бўлиши баъзи депутатларга ёқмади.

“Республика қадриятларига ва хотин-қизлар ҳуқуқларига содиқ парламент аъзоси ва феминист сифатида йиғилишимизда ҳижобли инсоннинг қатнашишига рози бўлолмайман, бу мен учун камситиш белгисидир. Шунинг учун мен тадбирни тарк этдим”, – деди Республикачилар партияси вакиласи Анне-Кристиан Ланд.

Унга қўшилиб бошқа республикачилар ва ўнгчилар ҳам залдан чиқиб кетган.

azon.uz

loading...