ЖИЗЗАХДА “МАТИЗ” ЁНДИ. УНИНГ ИЧИДА ҚОЛДИРИЛГАН 3 НАФАР БОЛА КУЙИШ ЖАРОҲАТЛАРИ ОЛГАН

0

Фуқаро болаларни “Матиз” ичида қолдириб, яшаш жойига кириб кетганида автомобилда ёнғин келиб чиққан.

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида автоуловда қолдирилган болалар куйиш жароҳатлари олган.

Маълум қилинишича, туманнинг Яккақайроғоч маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 1992 йил туғилган Ф.Д. акасининг 1 нафар, ўзининг эса 2 нафар фарзандини “Матиз” ичида қолдириб, яшаш жойига кириб кетганида фалокат юз берди. Ф.Д уйда бўлган вақтда автоулов ичида ёнғин юзага келиб, салонда бўлган 2018 йилда туғилган Ш.Ш.нинг танаси 100 фоиз 2- ва 3- даражали термик куйган.

Шунингдек, 2017 йилда туғилган М.Ш. танасининг 60 фоизи 1-, 2- ва 3- даражали куйган. Бундан ташқари боланинг юқори нафас йўллари 2- даражали куйган. 2019 йилда туғилган Ш.М.нинг юзи, икки қўли 2-, 3- “А” ва “Б” даражали, юқори нафас йўлларининг эса 14-16 фоизи куйган.

Жабрланувчилар республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати

loading...