Нима учун бизда коронавирус жуда ҳам катта тезликда ривожланиб кетяпти? Россия давлатидан буюртма қилинган вакциналар ҳақида ҳеч ким гапирмай қўйди

0

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева аҳолидан тушган муҳим саволларга жавоб қайтарди.

Савол: Нима учун бизда коронавирус жуда ҳам катта тезликда ривожланиб кетяпти? Россия давлатидан буюртма қилинган вакциналар ҳақида ҳеч ким гапирмай қўйди.

Жавоб: Коронавируснинг тарқалик даражаси ҳар бир мамлакатда ўзига хос. Бу аҳоли зичлигига, миллатнинг хусусиятига, аҳолининг соғлиги даражаси ва сифатига, иқлимга, бактериал ва вирус инфекцияларининг тарқалганлигига, инсонларнинг ўз соғликларига жавобгарлигига, эҳтиёт чоралари ва бошқаларга боғлиқ.

Россияда вакцина клиник тажрибадан ўтказилиши ҳозирда якунланмаган.

loading...