Пенсия жамғармаси ходими вафот этди

0

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати бўлим бошлиғи Миродил Касимов оламдан ўтди, дея хабар берди Жамғарма матбуот хизмати.

Хабарга кўра, марҳум 2020 йил 19 сентябрь куни жиддий кассалик билан оғир курашдан сўнг 34 ёшида вафот этган.

Миродил Касимов 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида, жумладан, 2010-2015 йиллар давомида Пенсия жамғармасининг Тошкент вилоят бошқармасида Маблағларни бошқариш ва тўлов мониторинги бўлимида мутахассис кейинчалик бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

2015-2020 йилларда Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппаратининг  Маблағларни бошқариш ва пенсия, нафақалар тўлови мониторинги бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритиб, ўзининг меҳнатсевар, маъсулиятли ва ҳар бир ишга пухталик билан ёндошиши билан тизим тараққиётига муносиб улуш қўшган.

Жамғарма жамоаси марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик ва таъзия билдирган.

loading...