Хакерлик ҳужуми натижасида бемор вафот этди

0

Дюссельдорф университет клиникасининг IТ тизимга қилинган хакерлик ҳужуми натижасида бир бемор вафот этди.

Бир ҳафта олдин хакерлар клиника серверларини блоклаб, Генрих Хейне номидаги университетдан пул талаб қилган. Беморлардан бири ўта оғир аҳволда бўлган ва уни бошқа шифохонага ўтказишга тўғри келган. Аммо йўлда вафот этган.

“Қутқарув вертолетларида шошилинч ёрдамга имкон бўлмади. Бу биз ва беморлар учун жуда оғир ҳолат бўлди” дейди университет шифохонаси бош врачи Франк Шнайдер. Полиция хакерлар билан алоқа ўрнатиб, уларга оқибатларни хабар қилгач, қонунбузарлар серверни блокдан чиқариш кодларини беришди.

Шаҳар прокуратураси ҳолатни эҳтиётсизлиқ оқибатидаги қотиллик сифатида кўриб чиқяпти. Хакерлар ҳужуми клиникага катта зарар олиб келди: компютерлар ҳафта давомида ишламади.

Охирги ойларда Германияда университет ва тадқиқот муассасаларига бир неча хакерлик ҳужуми уюштирилган. Гисен, Кельн ва Рур университетлари ана шундай ҳужумлар қурбони бўлди.

zamon.uz

loading...