Дафн маросими вақтида отилган ўқдан яраланган собиқ футболчи вафот этди

0

Ливан терма жамоаси собиқ футболчиси Муҳаммад Атви 18 сентябрь куни Байрутдаги шифохонада вафот этди, дея хабар қилмоқда The Sun.

32 ёшли футболчи 21 август санасида бошидан ўқ еган ва бир ойдан буён кома ҳолатида ётганди. Айтилишича, Ливан пойтахтида содир бўлган портлашдан кейин ҳалок бўлган ўт ўчирувчининг дафн маросими пайтида отилган ўқ ўша атрофда сайр қилиб юрган Атвининг бошига тегади.

Шифокорлар футболчининг миясидаги ўқни чиқариб олишга ва қон кетишини тўхтатишга муваффақ бўлади. Бироқ Атви кома ҳолатидан чиқмади ва 18 сентябрь куни вафот этди.

Футболчининг ўлимидан кейин Байрутда турли маросимлар вақтида ўқотар қуроллардан фойдаланишга қарши намойишлар бошланиб кетган.

Атви Ливан клубларида фаолият юритган. У шунингдек, 2011—14 йиллар мобайнида терма жамоа сафида ҳаракат қилган.

loading...