Нима хоҳласам шуни қиламан – ёки «лайк» учун бизнесменнинг ўғли “Нексия”ни металломга айлантирди (видео)

0

Нима хоҳласам шуни қиламан – ёки «лайк» учун ҳамма нарса мумкинми? Уралда бизнесменний ўғли унинг ҳайдовчисини машинасини пачоқлаб ташлади.

Россиянинг Урал ўлкасида трактор билан нексияни пачоқлаш ҳолати акс этган видео интернетда кенг тарқалди, «КП» нашрига асосан.

Свердловск вилояти Калиново посёлкасида олинган видеода маҳаллий бизнесменнинг Дмитрий исмли ўғли трактор билан «Nexia 2» автомобилини пачоқлаб бир уюм металломга айлантириб ташлагани акс этган.

Журналистлар воқеа сабабини билиш мақсадида Дмитрий билан боғланишганда у – Мошина меники, нима хоҳласам шуни қиламан, деб жавоб қайтарган. Шунингдек воқеа содир бўлганда у маст бўлмаганини айтган.

Шундан сўнг журналистлар унинг отаси, бизнесмен Эдуард Однораленко билан боғланишган. Маълум бўлишича пачоқланган автомобил унинг Николай исмли ҳайдовчисига тегишли бўлган.

– Нима ҳам дердим… Икки аҳмоқ! Биттаси ёш иккинчиси каттароқ. Шундай йўл билан «лайк» тўпламоқчи бўлишибди», – деб жавоб қайтарган Однораленко.
Бизнесмен айтишига кўра, «Nexia» эгаси ва унинг ўғли орасида ҳеч қандай можаро бўлмаган. Ушбу мошинани Николай ўтган йили сотиб олган.

sputniknews-uz.com

loading...