Онлайн касса аппарати қўйиш харажати… Эҳҳе, уловидан тушови қиммат экан-ку!..

0

Савдо шахобчаларига онлайн касса аппарати қўйиш мажбурий бўлибди. Лекин бу аппарат 3.000.000 сўм турар экан. Яна уни ёқиш учун 100.000 сўм тўлаш керак экан. Энг қизиғи 223.000 ДСИга ва 100.000 сўм бу аппаратни сотаётган фирмага ойлик абонент тўлови бор экан. “Шунча пулим йўқ бўлса, нима қилишим керак?” деган саволга: “Кредит олинг, +600.000 сўм, зато, бир йил тўлайсиз”, деб жавоб беришди. Энди солиқ тўлаш учун ҳам абонент тўлови тўласак, яна етмаганига кредит ҳам олар эканмиз.

Сайёра Қосимова

loading...