Трампни заҳарламоқчи бўлган шахс қўлга олинди

0

“NBC” телеканали АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимидаги манбалар тарқатган шов-шувли ахборотга кўра АҚШ президенти Дональд Трампни заҳарламоқчи бўлишган. Бу ҳақда Лента.ру хабар берди.

Мазкур хабарда айтилишича, номаълум шахс Канададан Америка Қўшма Штатларига президент Дональд Трампни заҳарлаш учун мўлжалланган рицин моддасини жўнатишга уринганда қўлга тушган.

Гумондор ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот ошкор қилинмаган. Фақат унинг аёл киши эканлиги айтилмоқда.

Оқ уйга кучли таъсир этувчи заҳарли модда – рицин жўнатилаётгани ҳақидаги мактубни мутахассислар қўлга киритишгани тўғрисида аввалроқ ФРБнинг Вашингтон шаҳридаги бўлинмаси хабар берганди.

zamon.uz

loading...