Туркиянинг «Жумҳурият» газетаси Мирзиёевнинг БМТда ўзбек тилида нутқ сўзлашини олқишлади

0

«БМТда илк бор Навоий тилида» — Туркиянинг «Жумҳурият» газетаси Мирзиёевнинг БМТда ўзбек тилида нутқ сўзлашини олқишлади.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 23 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси 75-юбилей сессиясининг юқори даражадаги умумсиёсий мунозараларида иштирок этади.

«Бош Ассамблеянинг марказий тадбирлари жаҳонда вужудга келган эпидемиологик вазият муносабати билан БМТ тарихида илк бор видеоанжуман шаклида бўлиб ўтади», — дейилади расмий ахборотда.

Қайд этишларича, Шавкат Мирзиёев сессиянинг ялпи қисмида сўзга чиқиб (Президентнинг чиқиши 23 сентябрь Тошкент вақти билан соат 18:00 га белгиланган), халқаро ҳамжамият эътиборига минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини тақдим этади ҳамда Ўзбекистонни сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизация қилишнинг устувор йўналишларини белгилаб беради.

«Муҳокамаларнинг асосий мавзусини ҳисобга олиб, коронавирус пандемиясига қарши биргаликда курашиш ва касаллик тарқалишининг салбий оқибатларини енгиб ўтиш масалаларига тўхталиб ўтилади», — дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

loading...