Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 52 070 (+281) нафарни ташкил этмоқда (статистика)

0
ST PETERSBURG, RUSSIA - MAY 20, 2020: A healthcare worker performs laboratory tests which detect immunoglobulin class G (IgG) antibodies to SARS-CoV-2 virus in blood at a medical centre of the INVITRO private healthcare company. Peter Kovalev/TASS Ðîññèÿ. Ñàíêò-Ïåòåðáóðã. Âî âðåìÿ ëàáîðàòîðíûõ èññëåäîâàíèé äëÿ êà÷åñòâåííîãî è êîëè÷åñòâåííîãî îïðåäåëåíèÿ àíòèòåë êëàññà G (IgG) (íà àíòèòåëà ê âèðóñó SARS-CoV-2) â ëàáîðàòîðèè "Èíâèòðî". Ïåòð Êîâàëåâ/ÒÀÑÑ

2020 йил 21 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 52 070 (+281) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 235 нафари Тошкент шаҳрида, 24 нафари Наманган вилоятида, 12 нафари Жиззах вилоятида ҳамда 10 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, пойтахтлик 62 ёшли Х.Ш. (эркак) ва 31 ёшли С.Б. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 159 нафар, Тошкент вилоятида 130 нафар, Наманган вилоятида 85 нафар, Жиззах вилоятида 30 нафар, Андижон вилоятида 18 нафар, Бухоро вилоятида 7 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар ҳамда Фарғона вилоятида ҳам 4 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 48 369 (+437) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 264 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

loading...