Болалар учун исломий қиссалар. Юз минг инсоннинг мусулмон бўлишига сабаб бўлган жавоб

0

Юз минг инсоннинг мусулмон бўлишига сабаб бўлган жавоб

Тарих китобларида мўғул-татарларнинг Ислом оламини ғорат ва  истилоси ҳақида ўқиган ёки эшитган бўлсангиз керак. Ҳижрий еттинчи йилда ўта катта фитна бўлиб, Ислом оламининг бу четидан у четигача қаттиқ титраб  кетди. Мўғуллар босиб олган барча давлат ва шаҳарлар харобаларга айланди. Ислом оламидаги бирон бир давлат, у қанақа кучга эга бўлишидан қатъи назар бу балойи азимга қарши туришга қодир бўлмади. Инсонларга умидсизлик ва ёмон гумон ғолиб бўлди. Ҳатто “Агар сенга: мўғул-татарлар енгилибди дейилса, ишонма”, деган гап ишончли қавлга айланди.  Ушбу йўлида учраган барча нарсани хароб қилган  даҳшатли воқеаларга европалик тарихчи  “Чингизхон” асарида шундай дейди:

“У йўлида учраган барча шаҳарларни таг-туги билан йўқ қилиб ташлар, дарё-ариқлар сувини ўзгартириб, саҳроларни ўликлар билан тўлдириб ташлар эди. Улар ўтиб кетган жойда бирон бир тирик жон қолмас, фақатгина ит, бўри, бургут ва қузғунлар кезиб юришар эди”[1].

Мўғуллар тезда ўзлари юртларини босиб олган инсонларнинг динига киришади. Ваҳоланки, мўғуллар  учун мусулмонлар энг ҳақир ва ночор кишилар эди.

Лекин бўлиши қийин бўлган ушбу иш Аллоҳ таолонинг инояти ва роббоний уламоларнинг мухлисона даъвати сабабли юз бериб, улар ҳақ йўлга киришди. Қуйида ушбу  раббоний уламолар ҳақидаги кўплаб ҳикоялардан бирини келтирамиз.

Туғлуқ Темурхон мўғулларнинг хони вориси бўлиб, ҳали шаҳзодалик вақтлари эди. Унинг бир ов қиладиган жойи бўлиб, у ов қилганда у ерга ундан ва унинг ов мулозимларидан бошқа  ҳеч ким кирмас эди. У замонда амирларнинг ов қиладиган, атрофи ўралган бўлиб, улардан ва улар овчиларидан бошқа ҳеч кирмаслиги лозим бўлган ов жойлари бўлар эди. Лекин  Аллоҳ таоло туркистонлик улуғлардан бирини тобеълари ила шу ов еридан ўтишини ирода қилди. Ва уни абадий саодат қўриқхонасига муносиб қилди. Энг катта ва кенг ҳукуматни Ислом динига амал қиладиган қилиб қўйди.  Уларни фикрларини ўзгартириб .

Сизларга ушбу ваҳший мўғул татарларни Исломга киргани ҳақидаги раббоний ҳикоялардан бирини сўзлаб бераман.

Шайх Жамолуддин Бухоро шаҳридан савдогарлар билан бирга сафар қилди. Улар  валиаҳднинг ов қилинадиган жойи ҳақида билмасдан, у ерга кириб қолдилар. Аскарлар уларни ушлаб, қўл оёқларнини боғлаб, валиаҳд олдига олиб келишди. Мўғуллар уларга ҳақир ва менсимаслик ила қарашар, уларни ўзларидан паст кўришар эди. Валиаҳд Темур Туғлуқхон ва шайх Жамолуддин орасида қуйидагича сўзлашув бўлди:

Валиаҳд ғазаб билан  шундай деди:

– Бу ерга киришга қандай журъат қилдинглар?

Шайх:

– Биз ғариблармиз. Бу ерга билмай кириб қолдик. Биз ман қилинган ерга кирганимизни билмабмиз.

Валиаҳд:

– Қайс миллатдансиз?, – деб сўради.

Улар:

– Форсларданмиз, – дейишди.

Амир:

– Сизлардан кўра ит яхшироқ, – деди.

Шунда Аллоҳ шайхга фотиҳлар фатҳига, ғолиблар паст бўлишига ва амир қалбини ушбу динга иймон келтиришга очувчи жавобни илҳом қилди:

– Тўғри айтдингиз. Агар бизга  ҳақ дин насиб қилмаганида итдан ҳам ёмон ва ундан-да семизроқ бўлиб юраверар эдик.

Амир бу жасур инсонни овдан қайтганида унга келтиришларини буюрди.

Овдан қайтгач у билан холи қолиб айтган сўзлари ҳақида  сўради:

– У қандай дин?

Шайхул Ислом унга Ислом дини қоидаларини ғайрат ва шижоат ила айтди. Унинг сўзларидан амирнинг қалби мум каби эриб кетди. Шайх унга куфрнинг барча қабоҳатларини тасвирлаб берди. Амирнинг қалби ўз эътиқоди залолати тасаввуротларига тўлди.

Шунда амир:

– Ҳозир Исломни қабул қилсам қавмимни унга киргизишга қурбим келмайди. Озгина сабр қилиб туринг. Аждодларим тахти менга насиб қилса олдимга келинг, – деди.

Шайх Жамолуддин ўз шаҳрига қайтди. Бир муддатдан сўнг қаттиқ бетоб бўлди. Вафоти яқинлашгач ўғли Рашидуддинни олдига чақириб унга “Туғлуқ Темурхон ҳали катта ҳукмдор бўлади. Унинг олдига бориб, мендан салом айтасан ва қўрқмасдан менга берган ваъдасини эслатасан”, деди.

Бир неча йил ўтмай амир ҳукмдор бўлди. Рашидуддин унниг олдига йўл олди. Лекин уни олдига киришнинг сира ҳам иложини қила олмади. Бу одийгина форс инсон улуғ ҳукмдор ҳузурига қандай ҳам кира олар эди?

Рашидуддин бир ажиб ҳийла топди. Подшоҳнинг саройи яқинида жойлашиб азон айта бошлади. Бир тонг амир азон товушини эшитиб уйғониб кетди. Ғазаби қўзиб, “Бу бақириб подшога уйқу бермаётган, иши оқибатини ўйламаётган ким ўзи?”, деб сўради.

Унга бу ғариб бир форс кишиси бўлиб, ҳар куни бақириб азон айтиб, намоз ўқишини айтишди. Олиб келишини буюргач, уни дарров ҳозир қилишди.

Шунда Рашидуддин амирга отаси хатини етказиб, Туғлуқ Темурхонга ваъдасини эслатди.

Амир:

– Мен оталарим тожини кийганимдан бери шайхни эслайман. Нега солиҳ инсоннинг ўзи келмади?, – деди.

Шайх Рашидуддин отасининг дунёдан охират сари сафар қилганини айтди. Подшоҳ бу хабарни эшитиб маҳзун бўлди. Сўнгра шаҳодат калималарини айтиб мусулмон бўлди. Сўнгра ўз амирларини бир бир чақириб Исломни арз қилди ва улар ҳам бирин-кетин мусулмон бўлишди. Ислом қуёши порлаб, ўз нурлари ила зулматларни маҳв қилди. Инсонлар Аллоҳ динига тўп-тўп бўлиб киришди.

Шундай қилиб, раббоний уламолар, ўткир воизлар бўлмиш мухлис даъватчилар сабабли Ислом дини бошқа мўғул-татарлар юртларида ҳам ёйилиб, ҳамма жойни эгаллади.  Бу ҳақида катта инглиз тарихчиси шундай ёзган:

“Ислом ўзининг биринчи улуғворлик пилла пояларидан кўтарилиб, мусулмон даъватчилар воситаси ила фотиҳларни ўз жозибасига маҳлиё қилди. Ваҳоланки улар мусулмонларни таъқиб қиладиган кимсалар эди”[2].

Туғлуқ Темурхонга илҳом ила жавоб қилган шайх Жамолуддиннинг Ислом дини ваҳший мўғуллар юртларида тарқалишида улкан фазллари бор. Баъзан, қалбдан иймон ва ихлос билан чиқадиган бир оғиз сўз ила  Аллоҳ тавфиқига яқин бўлиниб, унинг кучли таъсири,  қўплаб аскарларни енгиш қудрати ва узундан узоқ жанглар олдини олиш қобилияти бўлади.

Абул Ҳасан ан-Надавийнинг “Болалар учун Ислом тарихидан қиссалар” китобидан олинди.

Таржимон: Суннатуллоҳ Абдулбосит

azon.uz

loading...