“КАЛАМУШ ҚИЗ” АСЛИДА БОРМИ?

0

Интернетда онаси канализацияга чақалоқлигида канализацияга ташлаб. 17 йил каламушлар билан яшаган қиз ҳақида суратлар бот-бот пайдо бўлади. Унинг изоҳида айтилишича, қизни каламушлар асраб олишган ва катта қилишган. Албатта олимлар томонидан каламушлар кўпгина жониворлар сингари бегона каламушларнинг болаларини асраб олиб, катта қилишлари ҳақида фактлар мавжуд.
Мазкур топилмани эса интернет фойдаланувчилари “ХХ1 аср мауглиси” деб аташган. Яна бир интернет хабарда эса ушбу қизалоқ Муқаддас Қуронни йиртиб, топтагани учун Аллоҳ ўша заҳоти уни каламушга айлантириб қўйган.

Аслида эса мазкур сурат франциялик хайкалтарош Патриция Пиккинини ( Patricia Piccinini)нинг «Leather Landscape» деб номланган кўргазмасидан олинган. Патриция одамларни характери жиҳатидан ҳайвонларга ўхшатма қилиб ясайди ва бу билан инсоният тирик табиатнинг бир бўлаги эканлигини, ҳеч бир жониворни қийнаш ва ўлдиришга ҳаққи йўқлигини айтишга ҳаракат қилади.

ekologuz

loading...