Озодбек Назарбеков Шуҳрат Қаюмов вафоти ҳақида: Кутилмаган ва оғир жудолик…яқинимизни йўқотдик!

1

Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмовнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Вазирнинг сўзларига қараганда, артистнинг вафот кутилмаган ва оғир жудолик бўлган.

“Кутилмаган ва оғир жудолик. Биз бугун ажойиб инсон, истеъдодли, серқирра ижодкор, ақлли, теран фикрловчи, мулоҳазакор дўстимиз, яқинимизни йўқотдик. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмовнинг вафоти ҳам биз учун кутилмаган ва оғир жудоликлардан бири бўлди”, – дея ёзган Назарбеков Instagram᾽даги саҳифасида.
У бундай маданиятли инсонлар ҳамиша оиласига, касбига, ватани ва халқига, яқинларига садоқат тимсоли эканини таъкидлаган.

“Ҳа, Шуҳрат Қаюмовнинг ҳали қиладиган ишлари, яратадиган ижодлари, ёшларга ўрнак бўладиган фаолияти, очилмаган қирралари кўп эди. Лекин, минг афсуски, айни пайтда унинг оиласига, яқинларига, ҳамкасбларига чуқур ҳамдардлик билдиришдан ўзга чорамиз йўқ. Илоҳим, дўстимизнинг охирати обод, жойлари жаннатдан бўлсин!”, – дея сўзларига якун ясаган маданият вазири.

Мавзуга доир: 

Шуҳрат Қаюмов: «Ё, Расулуллоҳ, қайдасиз?!.» (аудио)

Шуҳрат Қаюмовнинг ўлими сабаби очиқланди: сухандон саратон бўлган

loading...

1 ТА ФИКР

  1. Жойлари жаннатдан булсин.ажойиб инсон эди.таъзиямизни кабул килингизлар.

Comments are closed.