Россияда яна бир COVID-19 га қарши вакцина синовига рухсат берилди

0

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Чумаков номидаги Илмий марказ томонидан яратилган коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синовларига рухсатнома берди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, вакцина синовларида уч мингдан зиёд кўнгилли иштирок этади ва бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти талабларига мувофиқ келади.

Вакцинанинг клиник синовлари яқин кунларда Киров, Санкт-Петербург ва Новосибирскда бошланади. Кўнгиллилар эмлангандан сўнг 16 кун стационарда бўлади.

Вакцинанинг клиник синовлари жорий йилнинг ноябрь ойида якунланиши кутилмоқда.

Sputniknews-uz.com

loading...