Таъзия: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Шуҳрат Қаюмов вафот этди (видео)

0

Бугун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли суҳандон ва санъаткор Шуҳрат Қаюмов вафот этди. Маълумотларга кўра у юрак ҳуружидан вафот этган.

Шуҳрат Қаюмов узоқ йиллар «Ўзбекистон» телерадиоканалида «Ассалом Ўзбекистон», «Оҳанграбо» кўрсатувларини тайёрлаб, муҳлислар қалбига кириб борган.

Унинг тароналари ҳам кўплаб қалбларни забт этган.

Биз жамоамиз номидан мархумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.

loading...