Ислом Каримовнинг давлат котиби Раҳим Ражабов вафот этгани тасдиқланмади

0

Ўзбекистон собиқ президенти Ислом Каримовнинг биринчи ва охирги давлат котиби Раҳим Ражабов вафоти ҳақидаги хабарлар тасдиқланмади. Аввалроқ, Uz24 манбасига кўра унинг вафот этгани эълон қилинган эди.

Нашрга Раҳим Ражабов яқинларининг маълум қилишича, айни вақтда у бетоб бўлиб, аҳволи бироз оғирлашган. Ҳозирда унинг ҳолати яхши, уйида даволанмоқда.

«Таҳририят хатоси ортидан нотўғри маълумот берилганидан афсусда. Бунинг учун Раҳим Ражабовнинг яқинларидан узр сўраган ҳолда, унинг тезроқ соғайиб кетишини тилаб қоламиз» – дейилади хабарда.

loading...