Навальний заҳарни ўзи қабул қилган бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги Путиннинг тахминига жавоб қайтарди

0

Россия президенти Владимир Путин Франция давлат раҳбари Эммануэль Макрон билан суҳбатда россиялик сиёсатчи Александр Навальнийнинг ўзи номаълум сабабларга кўра «Новичок» гуруҳига мансуб заҳарни ичган бўлиши мумкинлигини тахмин қилгани тўғрисида хабар берилганди. Навальний ўзининг Instagramдаги саҳифаси орқали ушбу ҳолатга изоҳ берди.

Владимир Путин франциялик ҳамкасбига «Навальний заҳарни ўзи ичган бўлиши мумкин» дебди. Яхши версия. Ўйлашимча, синчиклаб ўрганишга арзийди. Ошхонада «Новичок» қайнатганман. Самолётга яширинча ичиб олганман. Комага тушганман. Бунга қадар хотиним, дўстларим ва ҳамкасбларим билан келишиб олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мени даволашга Германияга жўнатишни талаб қилса, ҳар қандай ҳолатда ҳам бунга рози бўлмасликларини тайинлаганман. Омск шифохонасида ўлиш ва Омск моргида ўлим сабабига «етарлича яшади» деган ташхис қўйилиши — бу айёр режамнинг якуний мақсади эди. Бироқ Путин мендан яхши ўйнади. Уни осонликча алдай олмайсан. Охир-оқибат мен аҳмоққа ўхшаб 18 куни комада ётдим, бироқ мақсадимга эриша олмадим. Провакация амалга ошмади!

Алексей Навальний, сиёсатчи

Таъкидланишича, Путин Макрон билан суҳбатда «Новичок» аввал қайд этилганидан кўра анча мураккаб тузилишга эгалиги хусусида ҳам маълумот берган. Россия давлат раҳбари Навальний билан содир бўлган воқеа Латвияда яшайдиган «Новичок»ни ишлаб чиққан олимлардан бири билан боғлиқлиги юзасидан текшириш ўтказиш кераклигини айтган (Путин ким ҳақида гапиргани маълум эмас). Макрон эса Латвия версиясининг ҳақиқатдан йироқ эканини билдирган.

Daryo.uz

loading...