Тошкентда қарздор ота қарийб 200 млн. сўмни олдиндан тўлади

0

Мажбурий ижро бюроси Юнусобод туман бўлими иш юритувида фукаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 25.08.2020 йилги ижро ҳужжатига асосан, қарздор Ф.Хусаиновдан ундирувчи М.Хусаинованинг фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандлари таминоти учун 1/3 кисм микдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

МИБ туман бўлими давлат ижрочилари томонидан алиментчи отага ҳуқуқий тушунтиришлар берилгач, қарздор икки нафар вояга етмаган фарзандлари учун олдиндан алимент пулларини тўлашини айтди.

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни эса алиментчи ота фарзандлари 18 ёшга тўлгунга қадар бўлган алимент миқдори 191 млн. 893 минг сўмни тўлаб берди.

loading...