Учқудуқда содир бўлган ЙТҲда 2 нафар шахслар вафот этган

0

Навоий. 2020 йилнинг 22 сентябрь куни соат 17:00 да 21 ёшли Н.Д., бошқарувида бўлган “Lacetti” русумли автомашинада “Учқудуқ-Навоий” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётганида Учқудуқ тумани худудидан ўтган А-379 йўлининг 282 км.да бошқарувни йўқотиб қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган 24 ёшли Ж.Ж., нинг бошқарувида бўлган “Nexia” русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл- транспорт ҳодисасини содир этган.

Натижада “Nexia” русумли автомашинада бўлган йўловчилар 26 ёшли С.М. ва 57 ёшли Р.Д., (аёл) лар ҳодиса жойида вафот этган. Яна 3 нафар йўловчи турли даражадаги тан жароҳатлари билан тиббиёт муассасасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-модда 3-қисми “а” банди (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

loading...