Ўзбекистоннинг биринчи ва охирги давлат котиби Раҳим Ражабов вафот этди

0

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг биринчи ва охирги давлат котиби Раҳим Ражабов 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақида Uz24 манбаси хабар берди.

Маълумот учун, Раҳим Ражабов 1937 йилда Бухоро вилоятида, хизматчи оиласида туғилган. 1960 йилда Тошкент шаҳридаги Ўрта Осиё политехника институтини (ҳозирги Тошкент давлат техник университети) тамомлаган.

Ўз вақтида «Узбексельмаш» ва Тошкент экскаватор заводида раҳбар лавозимларида ишлаган, собиқ СССРнинг биринчи компьютери ишлаб чиқарилган «Алгоритм» заводини лойиҳалаш ва қурилиш ишларига бошчилик қилган, уни бошқарган.

1990 йилдан 1997 йилгача Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, Давлат котиби ва бош вазир ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Ҳозирча унинг ўлими сабаби маълум эмас.

loading...