6 нафар хавфли жиноятчи тоннел қазиб қочиб кетди

0

Хабар берилишича, Доғистон қамоқхоналаридан биридан, хусусан 2-сонли аҳлоқ тузатиш колониясидан 6 нафар маҳкум тоннель орқали қочиб кетган. Бу тоннель қочоқлар томонидан 1 йил давомида қазиб келингани маълум бўлди. Бу ҳақда «МИР 24» хабар бермоқда.

Мазкур воқеа сабабли ўз ишига масъулиятсизлик билан қараган бир гуруҳ қамоқхона ходимларига нисбатан жиноят иши очилган. Терговчилар эса қочоқлар қандай қилиб шундай узун тоннелни яширинча қазишга муваффақ бўлганини аниқлашга қизиқмоқда.

Қамоқхона маъмурияти бир гуруҳ маҳкумларнинг қочиб кетганини ҳатто билмаган. Фақат навбатдаги текширув пайтида бу тоннелни кўриб қолишган. Дарҳол қамоқхонадаги маҳкумлар сони аниқланган ва улар орасида 6 киши камлиги маълум бўлган. Тез орада уларнинг изидан қидирув гуруҳи жўнатилган. Аммо шу пайтгача қочоқларнинг изи топилмагани айтилмоқда.

Қочиб кетган маҳкумларга 8 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган бўлиб, улардан 2 киши қотиллик, қолганлари эса гиёҳвандлик моддалари савдоси бўйича ҳукм қилинган.

Қатъий тартибдаги №2 аҳлоқ тузатиш колонияси Доғистоннинг Махачкала ҳудудида жойлашган бўлиб, унда минглаб маҳкумлар сақланади. Бу муассасада темир буюмлар ишлаб-чиқаришга ихтисослашган корхона фаолияти йўлга қўйилган. Бу корхонада темир дарвоза ва панжаралар ишлаб чиқарилади. Қочоқлар темир буюмлар цехидан ўғирлаб чиқилган металл бўлаклари ёрдамида тоннелни қазган бўлиши мумкин.

Ушбу воқеа хавфли жиноятчиларнинг тоннел қазиб қочиши фақат киноларда содир бўлмаслигини исботлади. Айни пайтда Доғистон ҳуқуқни муҳоқаза қилиш органлари қочоқларни топиш бўйича кенг миқёсда қидирув эълон қилган.

zamon.uz

loading...