Карантин сабабли қийин аҳволдаги аёлларга уй-жойлар берилиши тўхтатилдими?

0

АОКАда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева иштирокида ўтказилган брифингда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.

➖ Айтишларича, бу йил карантин сабабли қийин аҳволдаги аёлларга бериладиган уй-жойлар ажратилиши тўхтатилибди, шу тўғрими?

➖ Жорий Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йилида амалга оширишга оид давлат дастурининг 168-бандига асосан ҳар йили 1 576 та арзон уй-жойлар берилиши режалаштирилган.

Карантин муносабати билан бу уй-жойлар берилиши тўхтатилгани ҳақидаги фикрлар нотўғри.

Давлат дастурининг 204-бандига мувофиқ, бугунги кунга қадар оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарни уй-жой билан таъминлаш учун Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш Давлат мақсадли жамғармаси томонидан 852 нафар хотин-қизларга 10 фоиз бошланғич бадал – 14 миллиард 563 миллион 113 минг  сўм бошланғич бадал маблағлари тўлаб берилди.

loading...