Қашқадарё вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари вафот этди

0

2 йил давомида Қашқадарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган Сирожиддин Азизов бугун, 23 сентябр куни 45 ёшида вафот этди. Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг ахборот хизмати мазкур хабарни тасдиқлади.

Марҳум вилоят ҳокими ўринбосари лавозимидан жорий йилнинг 5 август куни бўшатилган ва Қашқадарё вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Марҳумнинг вафотига нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас, дейилади хабарда.

nasafnews.uz

loading...