Россиянинг коронавирусга қарши препарати нархи қанча ўзи?

0

«Промомед» компанияси бош директори Андрей Младенцев сўзларига кўра, коронавирусни даволашга мўлжалланган «Арепливир» препарати чакана савдода сотилади.

Ҳозирча унинг нархи 12320 рубл (тахминан 1,7 млн. сўм (https://t.me/zednewsuz/4054)) деб белгиланган. Препарат 200 мг.ли 40 таблеткадан иборат бўлиб, 21 сентябрдан сотувга чиқиши режалаштирилган.

Препаратни фақат рецепт бўйича қабул қилиш мумкин. Уни коронавирус аломатлари пайдо бўлгач, 24 соат ичида ичиш тавсия этилади.

«Арепливир» коронавирусга қарши курашда 90 фоиздан ортиқроқ ижобий натижага эришган. Клиник синовларда асоратлар аниқланмагани айтилган.

Айни пайтда препаратни экспорт қилиш бўйича музокаралар кетяпти. Уни Лотин Америкаси, Африка ва МДҲ давлатлари, хусусан, Қозоғистон ва Ўзбекистонга етказиб бериш режалаштирилган.

zednews.uz

loading...