Хушхубар! Умра зиёратлари 4 октябрдан бошланади

0

Жорий йилнинг 4 октябридан эътиборан маҳаллий зиёратчиларга умра ибодатини амалга оширишга изн берилади ва Масжидул Ҳаромнинг 30 фоизи очилади, яъни кунига 6 минг киши кириши мумкин бўлади. 18 октябрдан эса Масжидул Ҳаром ва Масжиди Набавийнинг 75 фоизгача тўлишига рухсат этилади.

Ноябрь ойида нафақат маҳаллий, балки хорижлик зиёратчилар ҳам умра амалларини адо этишлари мумкин. Шу ойдан эътиборан коронавирусга қарши чоралар қўлланган ҳолда Масжидул Ҳаром ва Масжид Набавий тўлиқ очилади.

Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, коронавирус хавфи бўлмаган мамлакатлардан зиёратчиларни қабул қилиш босқичма-босқич бошланади, деб хабар беради Azon.uz

loading...