25 сентябрь – Халқаро фармацевтлар куни

0

25 сентябрь халқаро фармацевтлар куни (World Pharmacists Day) сифатида нишонланади. 1912 йил 25 сентябрь куни Халқаро фармацевтика федерацияси (FIP) ташкил топган. Ташкилотнинг штаб-квартираси Гаага шаҳрида жойлашган. 2009 йилдан Федерациянинг ташаббуси билан шу кун халқаро фермацевтлар куни сифатида нишонлаш йўлга қўйилган.

Мазкур санани нишонлашдан мақсад фармацевтларнинг инсоният ҳаётидаги ўрни ва ролини кенг жамоатчиликка кўрсатиш, халқаро миқёсда фармацевтларнинг ўзаро тажриба алмашиши учун имкониятларни кенгайтириш, шунингдек дунё аҳолисининг турмуш фаровонлигини оширишга кўмаклашишдан иборат.

loading...