Эндо компанияси ҳам коронавирус вакцинасини ишлаб чиқаришни бошлади

0

Дори ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган Ирландиянинг Эндо компанияси Novavax Inc.нинг тажрибалардан ўтказилаётган коронавирус вакцинасини ишлаб чиқаришни бошлади. Компания бу ҳақда жума куни маълум қилди ва шундан кейин унинг акциялари нархи 10 фоизга кўтарилди.

Бундан бир кун олдин Novavax Inc. компанияси ўзининг коронавирусга қарши ишлаб чиқаётган NVX-CoV2373 номли вакцинаси Британияда синовларнинг охирги учинчи босқичига етиб келганини маълум қилганди.

Эндодагиларнинг айтишича, у Novavax Inc. билан вакцина ишлаб чиқариш бўйича шартнома имзолади. Лекин, бу шартноманинг қиймати ва у ҳақдаги бошқа маълумотлар ошкор қилинмаган.

NVX-CoV2373 вакцинаси ҳозирда яна икки мамлакатда синовларнинг иккинчи босқичидан ўтказилмоқда. Бу босқич синовлари августда бошланган.

tarjumon.uz

loading...