IMEI-код муаммолари бўйича изоҳ берилди

0

IMEI-кодлар мавзуси сўнгги кунларда яна трендга айланди. Айниқса, карантин тартиби туфайли мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказишдаги муммолар кўпайди. Бундан ташқари, телефонларни рўйхатдан ўтказишда бегона шахслар томонидан бошқаларнинг шахсий маълумотларидан фойдаланиш ҳолатлари кузатилди. Хуллас, бу масала ҳамон баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

АКТ вазирлиги вакиллари бу борада камчилик ва муаммолар борлигини инкор қилмаган ҳолда, айни пайтда уларни бартараф қилиш устида ишлаётганини маълум қилди.

Вазирлик вакилининг билдиришича, масофадан туриб ёки онлай рўйхатдан ўтишда фойдаланувчи ва тегишли шахс ўртасида тўғридан-тўғри алоқанинг йўқлиги мобиль қурилмаларнинг IMEI-кодларини учунчи шахслар томонидан ноқонуний рўйхатдан ўтказилишига шароит яратади.

Бунинг олдини олиш ва бундай фаолият билан шуғулланаётганларни аниқлаш мақсадида Тизим оператори ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик қилмоқда.

Маълум қилинишича, жисмоний шахсларнинг паспорт маълумотлари асосида мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш ва бегоналар томонидан шахсий маълумотлардан фойдаланиш ҳолатларини камайтириш мақсадида тизимга текширув алгоритми жорий этилган.

Шунингдек, IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш жаҳон амалиётида мавжуд бўлиб, вазирлик буни ўзимизни ҳимоялашга қаратилгани билан изоҳлади. Кўпгина мамлакатларда (Буюк Британия, Франция, Нидерландия, Бельгия, Дания, Финляндия, Германия, Швеция, Норвегия, АҚШ, Туркия, Озарбайжон ва бошқалар) ноқонуний, ўғирланган ёки қалбаки телефонлар савдоси олдини олиш учун IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш тизимини жорий қилишган.

Бу инвестиция жалб қилишга ҳам таъсир кўрсатади. Мисол учун, Apple га ўхшаган гигант компаниялар бозоримизга кириб келиши учун олдин, уларни тартибга солиш керак. Биргина 2019 йил 1 январдан 2020 йилнинг 15 сентябригача мамлакатимизга 58,8 минг дона мобил қурилмалар олиб кирилган ва ҳозирги кунга келиб уларнинг импорт ҳажми 7,7 бараварга ўсган.

Маълум қилинишича, мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тизими орқали, тахминан, 47,14 миллион IMEI-кодлари рўйхатдан ўтказилди. Уларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш тизими жорий қилингач (2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 15 сентябргача) 47,3 миллион доллар қийматидаги 911 минг 882 дона мобил қурилмалар импорт қилинди. Импор қилувчилар сафи эса 2,7 бараварга ошган.

Human.uz

loading...