Расул Кушербаев: «Бу «қовун тушириш»дан жабр қўрган камида 26 мингдан ортиқ фуқаролар олдида эртага ким «крайный» айбдор қилинади?»

2

Эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун автомобил жарима майдонига қўйилмаслиги ҳақидаги қонун талабини айтганимда бир қатор идоралар бундан кўз юмиб, йўқ ҳаммаси қонуний тўғри, деб оғзимизни ёпишга уринишган эди. Аслида буни ўрта маълумотга эга фуқаро ҳам билиб турибди.

Энди бўлса бу «туширилган қовунни» секингина парламентни қўли орқали тўғирлаб қўйиш йўлига ўтилдими дейман.

Бу «қовун тушириш»дан жабр қўрган камида 26 мингдан ортиқ фуқаролар олдида эртага ким «крайный» айбдор қилинади? Депутатларми? Унда ким жарима майдонида автомобиллар ғайриқонуний ушлаб турилгани учун пул тўлайди?

Шу жойида «одам сал мард бўлиши керак», деган гап ҳаёлга келаяпти. Кичкинами, каттами депутатларга ҳам қулоқ солиб туриш ёмонликка олиб келмаса керак.

Яна билмадим, ишқилиб тинчлик бўлсинда, шикоятлар чарчатаркан…

Қуйида ўша гапларни» перопост» қилсак катта айб бўлмас.

БИРИНЧИ ПОСТ!

Буни мен эмас, қонун айтаяпти

Ҳайронман: қонунда тўғридан-тўғри тушунарли ёзиб қўйилган қоидани у ёқдан бу ёққа тортиб, кулгуга қолишнинг нима кераги бор? Мен Ички ишлар вазирлигидан талаб қилсам, Адлия вазирлиги ходими аралашади. Ўтган сафар автомобилларнинг кундуз куни чироқларини мажбурий ёқиб юриш бўйича қоидани бекор қилдиришга уринганимизда ҳам шундай бўлганди: йўқ жойдан Ички ишлар билан бахсга Адлия вазирлиги аралашиб, депутатларни “синдиришга” уринган. Ким кимгадир адвокатми шунда.

Агар мен ноҳақ бўлиб, қонун талаби бошқача бўлса, нима учун Адлия вазирлигининг юқори раҳбарияти – вазир ёки унинг ўринбосари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс яъни қонун, қонуности ҳужжатларидан, буйруқлардан паст кучга эга, деб таъкидламайди, “Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонун янглиш қабул қилинган, ундаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзаро нисбати чалғитувчи қоидалар демайди? Йўқ, чунки, ўзини ҳурмат қилган профессионал юрист бундай шармандали баёнотни бермайди. Ходим эса шунчаки айтилдими айтилди учун. Бироқ қонун бор, қонуности ҳужжати бор. Буни фарқини билмаган одам юристмас.

Ким нима дегани билан қонун барибири қонун, ҳақиқат эса букилса ҳам синмайди. Амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс талабларига асосан фуқароларнинг автомобилини ушбу кодекс 54-моддаси, яъни эпидемияга қарши кураш талабини бузганлик учун вақтинча ушлаб жарима майдонига тиқиб қўйиш ғайриқонунийдир.

Масъуллардан яна бир бор талаб қиламан: қонун талабларини бузманг ва автомобилларни эгаларига қайтариб карантин тугагунга қадар ўз хонадонларида сақлашларини сўранг. Ҳеч бир ҳолат қонунни четлаб ўтиш ёки бузишни оқламайди. Буни мен эмас, қонун айтаяпти!

Бордию, қонун талаблари шундай ёлғонлар билан инкор этаверилса ҳеч бўлмаса жарима майдонларида турган фуқароларнинг автомобиллари учун кунлик тўлов ва жарима ундириш бекор қилиниши керак. Даромад топишдан маҳрум оғир бир вақтда фуқаролар учун бу ҳам қўллов бўлади. Уларнинг кўпчилиги тирикчилик деб “машина” ҳайдарди.

Иш ҳал бўлмаса умид судлардан. Ҳар қалай суд адолат маскани сифатида вақти келиб бу ишга холис баҳо беради, деб умид қиламан.

Хуллас адолат бор бўлсин!

Эслатма учун “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунидан парчалар:

– 6-модда: “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари қонунлардир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари қонун ости ҳужжатларидир”.

– 7-модда: Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устуворлиги сўзсиз тан олинади.

– 8-модда: “Кодекслар Ўзбекистон Республикасининг қонунлари билан тасдиқланади.”

– 16-модда: Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўзига нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бўлиши шарт.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовут бўлган тақдирда юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қўлланилади.

ИККИНЧИ ПОСТ!

Суд карантин қоидаларини бузганлик учун автомобилни жарима майдонига қўйилишини ғайриқонуний деб топибди.

Шунингдек, фуқарога жарима майдончасида тўпланиб қолган тўловни ҳам айбдорлардан ундириш масаласида тўғри тушунтириш берибди ва қонунбузилишига йўл қўйган масъулларни ишхонасига тақдимнома киритибди.

Демак, биз адашмаганмиз ва карантин қоидасини бузганлик учун автомобилларни жарима майдонига тиқманг, қўйиб юборинг, деган талабимиз бошданоқ тўғри бўлган. Бу борада мени қонунни тушунмасга чиқарганларга эса бу суд томонидан муносиб амалий жавоб бўлибди.

Қонунларни, яна бир бора айтаман қонуности ҳужжати эмас қонунларни устувор, деб билиб, адолатли қарор қабул қиладиган журъатли судъяларимиз яшасин!

Умид қиламанки, суд тизимида бундай мисоллар кўп ва улар оҳиригача шундай позицияда туришади, ҳеч ким уларга қўнғироқлар қилиб, «тўғри тушунтириб» босимлар қилмайди.

Хулоса ҳам, инсоф ҳам ўзимиздан бўлсин.

Расул Кушербаев

loading...

2 ФИКРЛАР

  1. СИЗ хам майда суйдага ўралашмасдан бор долзарб муоммоларни олиб чиқинг ахолига газ бериш,сув бериш, ишчи ўрин яратиш,нарх навони арзонлаштириш,дегандек демак қонун бузган жарима майдонига кирган.Сизлар халқни ўз бошимчаликка эмас қонун ларни хурмат қилишга хам ўргатинглар шундогам шантажчи қизлар ишни қилиб ўзиникини хақ дейдиганлар кўпайиб қолди.Ундан кўра халқдан қишлоқлардан тез-тез мулоқот қилиб маслахатлашиб туринглар маошини жарима майдонида бўлса демак у бой чунки камбағал қоида бузмаган техникаси уйида олдида.

    • СИЗ хам майда суйдага ўралашмасдан бор долзарб муоммоларни олиб чиқинг ахолига газ бериш,сув бериш, ишчи ўрин яратиш нарх навони арзонлаштириш дегандек демак қонун бузган МОШИНА жарима майдонига кирган сизлар халқни ўз бошимчаликка эмас қонунларни хурмат қилишга ўргатинглар шундогам шантажчилар ишни қилиб ўзиникини хақ дейдиганлар кўпайиб қолди.Ундан кўра халқдан қишлоқлардан тез-тез хабар олиб мулоқот қилиб маслахатлашиб туринглар машини жарима майдонида бўлса демак у бой чунки камбағал қоида бузмаган техникаси уйида кўз олдида…

Comments are closed.