Республика санитария-эпидемиология маркази Ўзбекистонга 35 миллион дозагача вакцина келтирилиши ҳақидаги хабарни инкор қилди

0

Мазкур хизмат хабарига кўра, бугунги кунда дунё бўйича коронавирус инфекциясига қарши вакцинани ишлаб чиқиш бўйича фаол ҳаракатлар олиб борилмоқда. Ҳозир жаҳонда 25 та вакцина клиник, 139 таси эса клиникагача бўлган синовлар жараёнида. Дунё бўйича Буюк Британия, АҚШ, Германия, Хитой, Россия каби давлатларда ишлаб чиқарилган 9 та вакцинанинг охирги (учинчи) босқич синовлари ўтказилмоқда.

Хитой компанияларидан вакциналар клиник синовларининг учинчи босқичини Ўзбекистонда биргаликда амалга ошириш бўйича таклифлар олинди.

Шу жумладан, юртимизда Хитойнинг “Sinopharm” компаниясининг ваколатли корхонаси билан, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан “Zhifei Longcom” компанияси билан келишувлар имзоланди.

Бундан ташқари, Россияда ишлаб чиқарилаётган “Спутник-V” вакцинасининг 5000 дозасини Ўзбекистонга ажратиш юзасидан Россиянинг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармасига мурожаат қилинди.

Яна бир муҳим масала — вакциналарни мамлакатимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. Мазкур масала ҳам олимларимиз ва фармацевтика соҳаси ишлаб чиқарувчилари томонидан кўриб чиқилмоқда…

loading...