БОШҚАНИНГ МУСИБАТИ УСТИДА РАҚС ТУШМА

0

• Фақир ва мискин олдида молу- давлатингдан гапирма!
• Бемор олдида соғ-саломат эканингдан фахрланма!
• Заиф ва ночорлар олдида куч-қудратингни пеш қилма!
• Бахтсиз ва омадсиз олдида саодатингдан сўз очма!
• Мазлум-маҳбус ҳузурида ҳурриятингдан жар солма!
• Бефарзанднинг ёнида болаларингдан, етим олдида ота-онангда сўз очма!
• Бошқанинг жароҳатини янгилама, сен ўзингни хурсанд қилсанг-да, аммо сезмаган ҳолингда уни ўлдираётган бўласан!

Алий То Ҳа Ҳузайфа

loading...