Кейинги беш йилда коронавирус тарқалишининг тўрт асосий сценарийи маълум қилинди

0

АҚШнинг Принстон университети тадқиқотчилари коронавируснинг кейинги беш йил ичида тарқалишининг тўрт асосий сценарийсини тузишди.

Унга кўра, мутахассислар касаллик тарқалиши траекторияси, асосан, табиий ва вакцинация сабаб келиб чиққан иммунитетнинг барқарорлигига боғлиқ деган хулосага келишган.

“Science” журналининг ёзишича, дастлабки иккита сценарийда коронавируснинг вакцинациясиз тарқалиши кўриб чиқилган бўлиб, тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бунда табиий иммунитет узоқроқ давом этади, бу эса, ўз навбатида, коронавируснинг кейинги тарқалиши эҳтимолини камайтиради.

Бошқа икки сценарий эса вакцинацияли тарқалиш ҳолатини ўз ичига олган бўлиб, бундай ҳолларда вакцинация касаллик тарқалишини кечиктиришда муҳим роль ўйнаши мумкин.

xs.uz

loading...