ШАЙТОНГА ЎХШАГАНЛАР

0

Бир пайтлар шайтон вақти-вақти билан одамлар кўзига кўриниб турар эди. Шундай кунларнинг бирида одам ундан сўради:
-Эй шайтон, нима қилсам сен каби бўла оламан?
Шайтон бу саволдан ҳайрон қолиб:
-Вой бўлсин сенга! Шу кунгача ҳеч ким мендан бунақа савол сўрамаган эди. Сенга нима бўлдики, менга ўхшашни хоҳлаб қолдинг?,- деди.

Одам ҳоли-жонига қўймай сўрайвергач, шайтон:
-Чиндан ҳам менга ўхшашни истасанг, намозни зое қил! Ёлғонми, ростми текшириб кўрмасдан қасам ичавер.

Одам шайтондан бу жавобни олгач:
-Аллоҳга қасамки, бундан кейин ҳеч қайси намозимни тарк этмайман ва ростми, ёлғонми текшириб кўрмасдан гувоҳлик бермайман!

Одамга алданганини билган шайтон:
-Сендан бошқа ҳеч ким мени алдаб маълумот олмаган эди. Мен ҳам сўз бераманки, бундан кейин ҳеч бир одам боласига насиҳат қилмайман.

Турк тилидан Фатима Алий таржимаси

loading...