Эрон АҚШ туфайли бошқа мамлакатлардан вакцина сотиб ололмаётганлигини билдирди

0

Қўшма Штатлар томонидан жорий этилган иқтисодий санкциялар Эронга вакцина ва дори воситаларини бошқа мамлакатлардан сотиб олиш имконини бермаяпти. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф RT телеканалига маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, чекловлар мамлакатга жиддий таъсир кўрсатмоқда. “Бизда етарли даражада кўп маблағ бор. АҚШ хорижий мамлакатлардан маблағимиз эвазига дори воситаларини сотиб олишимига имкон бермаяпти”, деди у.

Зарифнинг таъкидлашича, Вашингтоннинг санкциялар гуманитар соҳага таъсир этмаслиги тўғрисидаги гаплари ёлғон. Эрон ҳатто вакцина сотиб олиш учун маблағ кўчиролмаяпти. Теҳроннинг фикрига кўра, Оқ уй қўллаётган усул – бу “тиббий терроризм”.

Жорий йилнинг 24 сентябрь куни АҚШ Эронга нисбатан қўлланилган санкциялар рўйхатини кенгайтирди. Яна икки нафар Эрон фуқароси, мамлакат ҳудудида жойлашган учта қамоқхона ва маҳаллий суд бўлинмалари янги санкциялар рўйхатига киритилди.

Zarnews.uz

loading...