Бу манзара Африкада эмас, ўзимизда… Мактабда… (Фото)

0

Узоқ Африка давлатларидан бирининг синфхонаси деб ўйлаяпсизми?

Йўқ, асло, бу Навоий вилояти Хатирчи тумани 45-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 4-синф ўқувчилари учун мўлжалланган синфхона.

Эшикдан киришингиз билан чап қўлингизда ажойиб замонавий печка турибди, ўнг қўлингизда синф бурчаги, синф нашри машъал деган баннернинг ёши синф ўқувчиларининг ёшидан сал катта.

Доска замонавий доскадан қолишадиган жойи йўқ, ўртаси очилади, фақат ичидан смарт доска эмас, смарт девор чиқади. Деворга ҳам ёзса бўлаверади. Лойдан қилинган, доска етмай қолса.

Хуллас, билим олиш учун барча шарт-шароитлар бор. Нима бўлса ҳам, Халқ таълими вазирлигига индаманг, улар ҳозир буюк иш билан банд, кимсан, Қобил Дусов жанобларининг шахсан ўзлари билан судлашмоқда. Қолган ишлар қолиб турса ҳам бўлади.

Анвар Юсупов

loading...