ДИҚҚАТ! ТЕЗКОР ХАБАР!!!

0

БУГУН ЮРТИМИЗДА 501 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

2020 йил 28 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 55 878 (+102) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
86 нафари Тошкент вилоятида,
16 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, коронавирусга чалинган 1 нафар бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун:
Тошкент шаҳрида 303 нафар,
Тошкент вилоятида 98 нафар,
Наманган вилоятида 54 нафар,
Бухоро вилоятида 18 нафар,
Андижон вилоятида 13 нафар,
Самарқанд вилоятида 9 нафар,
Сурхондарё вилоятида 6 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 52 466 (+501) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 951 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

loading...