Исроилга кўчиб кетган яҳудийлар чегарадан олтинни қандай олиб ўтишган?

0

Собиқ совет даврида яҳудийлар Исроилга кўчишни бошлашди. Улардан бири лаш-лушларини олиб йўлга чиқди. Божхонада унинг юкларини текшираётган божхона ходими юклар орасидан Лениннинг ҳайкалини кўриб қолди. У яҳудийга:

– Бу нима? – деди.

Яҳудий:

– «Бу нима?» деманг, «Бу ким?» денг. Бу – доҳиймиз Ленин. Коммунистик партиянинг асосчиси. У бизга кўп яхшиликлар қилган, коммунизмнинг йўлини кўрсатган. Унинг хотирасини абадийлаштириш учун Исроилга олиб кетаяпман, – деди.

Божхона ходими хурсанд бўлиб:

– Ўтаверинг, – деди.

Исроилга киришда яна божхона ходими юклар орасидан ҳайкални кўриб қолиб:

– Бу нима? – деди.

Яҳудий:

– «Бу нима?» деманг, «Бу ким?» денг. Бу ифлос Ленин. Ҳаммага зулм қилган, хусусий мулкни бекор қилган. Менинг ҳам СССРдан чиқиб кетишимга шу ҳароми сабабчи. Унинг ифлос башарасига ҳар куни тупуриб туришим учун Исроилга олиб келдим.

Божхона ходими хурсанд бўлиб:

– Олиб ўтинг! – деди.

Яҳудий Исроилдаги уйига келиб жойлашгач, қариндошларини чақириб зиёфат қилди. Шунда бир жияни келиб бурчакда турган Лениннинг ҳайкалини кўрсатиб сўради:

– Амаки, бу ким?

Яҳудий деди:

– Эй аҳмоқ! «Бу ким?» эмас, «Бу нима?» дейиш керак. Бу ўн килограмм тоза олтин. Уни божхонадан бож тўламай бу ерга олиб ўтдим.

“Facebook”даги Қувончбекнинг

саҳифасидан олинди.

loading...