Остонасидан совчи ҳатламаган қўшнилар

0

– Бу хонадонда уч қиз бор. Ёшлари ўтиб бораяпти. Бироқ бу остонага ҳали совчи йўламаган. Сабаби…

– Хўш-хўш?!

– Ҳар куни бу ҳовлидан жанжал шовқини эшитилиб туради. Дарвоза чошгоҳда ҳам очилмайди. Кўчага ҳафталаб супурги тегмайди. Қизлар ойна-тароқдан бўшамайди…

– Ҳиммм…

– Унга қўшни хонадонда ҳам уч қиз ўсаяпти.

– Хўш-хўш?!

– Учаласи ҳам университетда ўқишади. Бутун маҳалла яхши билади – учаласи ҳам одобли, устига-устак, пазанда, қўли гул чевар… Хонадонда ҳамма ёқ саранжом-саришта. Қўни-қўшни-ю маҳалладошлар қизларни мақтаб адоғига етишолмайди… Аммо…

– Хўш?

– Бу хонадон остонасидан ҳам совчи ҳатламаган. Ҳали-бери ҳатламайдиям…

– Ие? Нимага?

– Қизлар… “контракт”га ўқишади…

Нуриддин Эгамов

(«Қашқадарё» газетасининг 25 сентябрь сонидан олинди)

loading...