Қўшма Штатларда торийга асосланган янги хавфсиз ядро ёқилғиси ишлаб чиқарилди

0

АҚШ Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Айдаҳо миллий лабораторияси Техас А&М университети ва Clean Core Thorium Energy билан биргаликда атом электр станцияларида ёқилғининг янги турини жорий этиш бўйича ишларни бошлади. У ANEEL (Advanced Nuclear Energy for Enriched Life) номини олди ва у уран эмас, балки зарарсиз ториядан иборатлиги билан ажралиб туради.

Технология патентланган, барча тафсилотлар махфвийлаштирилган, аммо америкаликлар барча манфаатдор томонлар билан ҳамкорлик ўрнатишга ваъда беришмоқда.

Торий заиф радиоактив металл бўлганлиги сабабли, у ўз-ўзидан емирилмайди, шунинг учун занжирли реакцияни бошлаш учун унга бирозгина уран қўшиш керак бўлади. Аммо бу реакторга юкланган ёқилғининг умумий ҳажмига нисбатан кам талаб қилинади – де-факто, унда айнан торий ёниб кетади. Унда уранга қараганда юқори эриш температураси мавжуд, аммо ишчи ҳарорати пастроқ. Бу дегани, ёнилғи хавфсиз равишда фаол зонада узоқроқ ёниши мумкин.

ANEEL даги ишлаб чиқарувчиларининг фикрига кўра, унга ўтишда радиоактив чиқиндилар миқдори 80 фоизга камаяди. Албатта, реакторнинг ўзи ва тегишли таркибий қисмларини қайта тиклаш керак бўлади ва айни пайтда Clean Core Thorium Energy муҳандислари шу билан бандлар. Аммо бундай реакторни бошқариш осонроқ, у уранга қараганда хавфсизроқ ва ишончлироқдир. Компаниядагилар 2024 йилгача ANEEL учун биринчи реакторни яратишни ваъда қилишмоқда.

Бироқ, янги ёқилғининг асосий аҳамияти техник жиҳатида эмас, балки иқтисодий кенглигида бўлмоқда. Америкалик энергетиклар ўз уранига эга бўлмаган, аммо дунё захираларининг 32% бўлган, деярли 300 минг тонна торий моназит қумлари тўпланган Ҳиндистонган асосий эътиборни қаратишмоқда. Ҳиндлар торий реакторлари билан бир неча йиллар давомида турли хил муваффақиятлар билан тажрибалар ўтказиб келмоқдалар ва америкаликлар уларга рад этолмайдиган даражадаги таклиф билан мурожаат қилишларига умид қилишмоқда.

loading...