Сурхондарёлик фуқаро самарқандлик аёлни араб давлатига ошпазликка чақириб, фоҳишаликка мажбурлади

0

Маълум бўлишича, асли сурхондарёлик 36 ёшли фуқаро ўзи БААнинг Алайн шаҳрида бўла туриб, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб турган, асли самарқандлик 29 ёшли таниши билан боғланади. У Россиядаги танишини Алайнга ошпазлик қилиш учун чақиради ва унга 2000 доллар сарфлаб, чипта юборади. Таниши айтилган манзилга келгач эса, сурхондарёлик фуқаро унинг паспортини олиб қўйиб, чипта нархини рўкач қилиб, аёлни фоҳишалик қилишга мажбур қилади.

Шундан сўнг, 2017 йилда сурхондарёлик фуқарога нисбатан мамлакатимиз ҳудудида жиноий иш қўзғатилган ва у қидирувга берилган. Тезкор тадбирлар давомида фуқаро ушланган ва 2020 йилнинг 25 сентябрь куни БААдан Ўзбекистонга олиб келинган.

Ҳаким Абжалилов

loading...