Тикани қаерингизга санчилса, ари чаққандек жизиллаб оғритадиган ўсимлик (фото)

0

Расмдаги қуриб улгурган ёввойи ўтнинг номи татарник дейиларкан. Гиёҳлар китобидан ўқиб билдим.

Ўзбекчасини билмадим лекин.

Ўта сертикан.

Тикани қаерингизга санчилса, ари чаққандек жизиллаб оғритади.

Сувсиз, тақир ерларда ҳам бемалол ўсаверади.

Мустақилликдан аввал «татарник» ерларимизда ўсмас эди, кейин пайдо бўлди.

Татарник дамламаси табобатда ишлатилишини ўқиганман, лекин қанақа касалга фойдаси борлиги эсимда йўқ.

«Татарник» жуда хунук, беор ўсимлик, вужуди тикан, бошқа ёввойи ўтлар сувсизликдан қуриган жойда ҳам ўсаверади.

Номи нима учун «татарник» экан?!

Раҳимжон Раҳмат

loading...