Юзлаб қўшиқлари машҳур бўлган шоир реанимацияда оғир аҳволда. Аёли ёрдам сўрамоқда… (Видео)

0

“Шоир Шамсиддин Садоий ҳозир Зангиотадаги шифохонада жонлантириш бўлимида оғир аҳволда ётибди. Не-не машҳур қўшиқчилар унинг шеърларини қўшиқ қилиб айтишган. Телефон қилсам, ҳеч бири ёрдам бермаяпти. Илтимос, ёрдам беринг, хўжайиним ўлиб қолади”.

Йиғи аралаш овозли ёзувдан тушунганларим шу бўлди. Уни шоирнинг турмуш ўртоғи Иқбол Эргашева юборган экан. Энг аламлиси, шоир таваллуд кунини реанимацияда оғир аҳволда ўтказибди. Уч кун аввал комадан чиққан экан.

Нима қиларимни билмайман: Озодбек Назарбековга телефон қилсаммикан ёки Юлдуз Усмоновагами? Ғуломжон Ёқубов, Сардор Мамадалиев, Равшан Комилов, Ғиёс Бойтоев, хуллас, бир зумда шоирнинг қўшиқларини айтган ўндан ортиқ машҳурларнинг исмлари хаёлимдан ўтди. Яхшиси, аввал, тафсилотни тўлиқ билиб олай, деган ўй билан Садоийнинг қўл телефони рақамларини тердим. Телефони аёлида экан, гўшакни у кўтарди…

Бахтиёр Ҳайдаров

loading...