Британиянинг бир нечта шаҳарлари аҳолиси орасида ўзаро мулоқотни тақиқлади

0

Британия ҳукумати карантин чекловларини кучайтиришда давом этмоқда.

Хусусан, қиролликнинг шимоли-шарқидаги бир нечта шаҳарлари аҳолисига оила аъзолари бўлмаган шахслар билан мулоқот қилиш тақиқланди, деб ёзмоқда «24kz.ru». Қайд этилишича, чеклов мактаблар ва идораларга тааллуқли эмас.

Таъкидлаш керакки, Буюк Британияда ҳозирги кунда коронавирусдан ўлим даражаси Европада энг юқори кўрсаткичга эга – 42 мингдан ортиқ одам инфекция қурбонига айланган.

Бир неча кун олдин мамлакатда кунлик рекорд ўсиш қайд этилди – Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан CОVID-19 касаллигининг 6 мингдан ортиқ янги ҳолатлари аниқланди.

Умуман олганда, пандемия бошланганидан бери вирус қиролликнинг 440 мингдан ортиқ фуқароларида тасдиқланган.

loading...