Булоқбошида юк машинаси икки нафар қизни босиб ўтиб, хонадонларнинг бирига бориб урилди

0

2020 йилнинг 28 сентябрь куни соат 17:20ларда Қирғизистон фуқароси, 28 ёшли ҳайдовчи Ш.Л. бошқарувидаги «Volvo» русумли (Қирғизистонга тегишли) юк автомашинасида Андижон вилояти Булоқбоши тумани Саноат МФЙ, Гастрол кўчасидан ўтган “Булоқбоши-Андижон” қатнов йўлининг “Булоқбоши” йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган бўлган.

Шу вақтда у бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, йўлнинг четида ҳаракатланиб келаётган пиёдалар, 10 ёшли Б.А. (қиз) ва 3 ёшли К.Н.ни (қиз) босиб ўтиб, шу ердаги хонадонларнинг бирига бориб урилган. ЙТҲ натижасида пиёдалар Б.А. ва Қ.Н. ҳамда ҳайдовчи Ш.Л. вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Булоқбоши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши келгуси тергов ҳаракатларини ўтказиш учун Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувига ўтказилган.

Ҳурматли фуқаролар, йўлларда ҳаракатланганда белгиланган йўл-ҳаракати қоидаларига ҳамда ўзингизнинг шахсий хавфсизлигингизга риоя қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

loading...