Қандли диабетга чалинганлар учун яхши янгилик: Ошқозоности бези ўз фаолиятини тиклаши мумкин

0

Сўнгги йилларда олиб борилган тадқиқотларнинг кўрсатишича, даволанишлар ва интенсив вазн йўқотиш орқали 2-тоифа диабет билан касалланган беморларда ошқозоности безининг инсулин ишлаб чиқариш қобилияти тикланади, деб ёзмоқда «Kun.uz».

Жорий йилда онлайн ўтказилган Европа диабет тадқиқоти Ассоциациясининг йиллик ҳисобот йиғилишида тақдим этилган янги изланишлар биринчи маротаба 2-тоифа диабетни даволаш ошқозоности безининг нормал ишлашга қайтишини исботлади.

“Беморларда ошқозоности бези нормал инсулин ишлаб чиқараётганини исботлаганимизга қарамай, айрим мутахассислар “Бу шунчаки яхши назорат қилинган диабет”, – дея таъкидлашда давом этмоқдалар. Аммо биздаги изланишлар ошқозоности бези ҳажмининг нормал ҳолатга қайтиши билан ҳам характерлидир”, – дейди тадқиқот олиб борган Буюк Британиядаги New Castle университети профессори Рой Тейлор.

У фикрини шундай давом эттиради:

“Кўп миқдордаги инсулин тўқималарнинг ўсишини таъминлайди, ҳеч бўлмаганда ўз ҳажмини сақлаб қолишига кўмаклашади. Одатда, ошқозоности безида овқатдан сўнг инсулин миқдори юқори бўлади. Аммо 2-тоифа диабетга учраган беморларда бу ҳолат кузатилмайди. Янги тадқиқотнинг янгилиги ҳам инсулиннинг ошқозоности безларига таъсири натижасида фаолиятнинг тикланишида”.

Тадқиқотлар 2 йил мобайнида 64 нафар 2-тоифа қандли диабетга чалинган беморлар билан олиб борилган. Эслатиб ўтиш керак, ушбу тадқиқот сўнгги олти йилда 2-тоифа диабетга чалинган беморлар билан боғлиқ.

loading...