Агар рост бўлса, аҳвол чатоқ!

0

Арманистон мудофаа вазирлиги матбуот котиби Шушан Степаняннинг хабар беришича, Арманистон ҳаво кучларига тегишли  Су-25 ҳарбий қирувчи самолётини Туркия ҳаво кучларига қарашли F-16 самолёти Варденис туманида  уриб туширган. Натижада учувчи майор Валерий Данелин ҳалок бўлган.

Маълумки, Туркия ва Озарбайжон 29 июлдан 13 августгача биргаликда ҳарбий машғулот ўтказган эди. Арманистон томонининг айтишича, шундан бери Туркия ҳарбийлари Озарбайжонда турибди.

Урушга учинчи давлатнинг аралашуви, албатта, яхшилик аломати эмас. Агар жангга Арманистон иттифоқчиларидан бирортаси қўшилиб қолса, қонли тўқнашув янада даҳшатли тус олади. Ўзи уч кун мобайнида қанчадан-қанча оилаларда мотам бўлди.  Яна уруш ўчоғида нобуд бўлиши мумкин бўлганларни одам айтишга қўрқади.

loading...