Актриса Азиза Ёқубова иккинчи марта турмушга чиқди (видео)

0

Бир неча сериал ва кинофильмлардаги образлари билан танилган ёш актриса Азиза Ёқубова 29 сентябрь куни турмушга чиқди. Пойтахтдаги ресторанлардан бирида ўтган тўйда кўплаб шоу-бизнес вакиллари меҳмон бўлди, деб хабар берди «Daryo.uz».

Иккинчи марта турмушга чиққан актриса турмуши бўлмаган аёлларга мурожаат қилиб, «Гўзал сабр ортида чиройли бахт бўлади, шундай экан, ҳеч қачон умидсизликка тушманг, сизга ўзимдан ҳам чиройлироқ бахт тилайман», — дейди.

Азиза Ёқубованинг 6 ёшли Ясмина исмли қиз фарзанди бор. Ясмина «Журналист» сериалида роль ижро этган.

loading...