«Кетаётиб кўзларим намланди». Алишер Узоқов «Zo‘r TV» каналидан нима сабабдан кетганини маълум қилди (видео)

0

Актёр ва режиссёр Алишер Узоқов «Дарё» интернет-нашрига эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Алишер Узоқов суҳбат давомида «Zo‘r TV» каналидан нима сабабдан кетганини маълум қилди.


«Мени тушунишмади ва қадримга етишмади. Мен ишлардим, жон деб ишлардим, лекин мақсадларим бошқа эди, ўша мақсадларимни уларга тушунтириб бера олмадим.

Дубляжларда қанча ҳаракат қилсам ҳам чопилаверди, лойиҳаларда ҳам, кўрсатувларда ҳам шундай бўлди. Мен сифатга кўпроқ эътибор бераман, менинг назаримда, мени фикримча, сифат «Zo‘r TV» олдига қўйган энг асосий мақсадлардан бири эмас экан. Фикрим бўйича шунақароқ экан. Кетиш жуда оғир бўлди, чиқиб кетаётганимда кўзларим намланди. Чунки анча лойиҳалар қилдим, қадрдонларим ўша ерда эди.

Яна таклиф бўлса қайтмайман. Фақатгина битта «Бекат» деган лойиҳам у ерда қолган, аммо бу ҳақда ўзимга умуман индашмади. У ердан рози-ризолик билан кетдим. Мен «Zo‘r TV»даги ҳаммани яхши кўраман ва ҳаммани ҳурмат қиламан.

Алишер Узоқов, актёр, режиссёр«.

Маълумот учун, Алишер Узоқов «Жаноб ҳеч ким», «Уйланиш», «Тундан тонггача», «Сўнгги лаҳза», «Исломхўжа», «Элпарвар», «Менинг акам бўйдоқ», «Энди дадам бўйдоқ» каби фильмларда бош ролларни ижро этган. «Музлаган», «Кузда гуллаган дарахт», «Менинг акам бўйдоқ», «Энди дадам бўйдоқ» каби фильмларга режиссёрлик қилган.

loading...